4 Декабр 2021 йил 398

Косонсой тумани ИИБ катта эксперти томонидан қўл бармоқ излари орқали ўғирлик жинояти фош этилди

2021 йил 30 ноябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 ноябрь куни соат 09:00 дан соат 17:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, дарвоза қулфини бузиш йўли билан кириб, хонада бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Yasin” номли телевизорини, ётоқхонасидаги кўрпалар орасида бўлган 200 АҚШ доллари ва 400.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти томонидан ходиса жойини кўздан кечиришда олинган 10 дона қўл бармоқ излари Наманган вилояти ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганда, 2 дона бармоқ излари, Косонсой туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаронинг чап бош ва кўрсаткич бармоғига мос келганлиги аниқланиб, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, унинг шериги, Косонсой туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech