14 Апрел 2021 йил 278

Косонсой туман ИИБ ходимлари томонидан қидирувдаги аёл ушланди.

Жорий йил 13 апрель куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Наманган шаҳрида яшаган, 1994 йилда туғилган аёл Косонсой туман ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори ва профилактика инспектори томонидан Наманган шаҳар И.Каримов кўчасидан ушланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech