20 Август 2025 йил 33

Косонсой туманидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари давом этди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан шаҳар ва туман ички ишлар бўлимларининг фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган ишлар изчил ўрганиб келинмоқда.

Шу доирада бошқарма бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, «Бўғишамол», “А. Навоий” ва “А. Жомий” маҳаллаларида амалга оширилган ишлар билан танишди. Ушбу маҳаллалардаги криминоген вазият атрофлича ўрганилиб, жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар таҳлил қилинди.

Ўрганишлар жараёнида масъулларга амалий ёрдам кўрсатилиб, ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур ўрганишлар жиноятчиликни камайтириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг тинч ва хавфсиз ҳаётини таъминлашда алоҳида ўрин тутади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech