24 Апрел 2021 йил 679

Корхона ишчилари учун ўқув семинари ўтказилди.

Наманган шаҳри ва туманларида мавжуд корхона ҳамда ташкилотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мол-мулкини ҳимоя қилиш мақсадида вилоят ИИБ ва унинг ҳудудий бўлимлари ва Миллий гвардия бошқармаси масъуллари томонидан корхона ташкилотларда қўриқчи вазифасида ишловчи ишчилари билан иш фаолиятини самарадорлиги ошириш ва турли хилдаги фавкулотда ҳолатлар, кўнгилсизликлар юзага келганда ҳаракатланиш бўйича ўқув семинари ўтказилди.

Семинар давомида масъуллар томонидан иштирокчиларга ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, ҳудудларидаги ҳар бир ҳолат ва вазиятга бефарқ бўлмаслик, хавфсизлик, мол-мулк дахлсизлигини таъминлашда масъулият билан ишлаш лозимлиги тушунтирилди. Шубхали ҳаракатлар бўлган тақдирда дарҳол ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериш лозимлиги талаб этилди ва бу борада керакли йўл-йўриқ ҳамда кўрсатмалар берилди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech