Корупцияга қарши курашиш агентлиги Наманганда ИИО фаолиятини ўрганмоқда.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш агентлигига ички ишлар органлари фаолиятидаги коррупцион омилларни ўрганиш топшириғи берилган эди.
Андижон вилоятидан бошланган ўрганиш ишлари эндиликда Наманган вилоятида давом этмоқда.
Дастлаб коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармаси Наманган вилоят бўйича бўлими томонидан вилоят ИИБ мажлислар залида бошқарма ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳамда соҳавий хизматларининг раҳбар, ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда агентлик раҳбари томонидан ходим ва фуқаро ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларга етакловчи омиллар тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, мавжуд тўсиқ ва камчиликларни аниқлаш мақсадида фуқаролар билан доимий мулоқотда бўлувчи ходимлар орасида текширув ишлари ўтказилиши ҳақида алоҳида таъкидланди.
Айни пайтда агентлик томонидан ходимлар фаолияти текширилмоқда. Бунинг давомида ҳудуд аҳолисининг ҳам фикр ва таклифлари ўрганилиши режалаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати