15 Декабр 2021 йил 480

Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай велосипедчи вафот этди

Жорий йил 29 ноябрь куни соат 14:30 ларда, Учқўрғон тумани Ёшлик МФЙ Андижон кўчасида, Норин туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган велосипедчи, Учқўрғон туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, велосипедчи бош мия ёпиқ синиши ва қон қуйилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech