“Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Наманган вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш ҳамда ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш янги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларидан хабардор қилиш ва шу орқали билим-савияларини мустаҳкамлаш мақсадида, вилоят ИИБ ходимлари учун ташкил этилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси”да қўшимча мавзу сифатида “Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз” мавзусида ўқув машғулоти ўтказилди.
Унда бошқарма ташкилий бошқарма юридик таъминлаш гуруҳи етакчи юрисконсульти подполковник Н.Л.Шакиров маъруза қилиб, ўз маърузасида “Давлат механизмини ишдан чиқарувчи иллат бўлмиш коррупциянинг тарихий илдизлари, коррупцияга қарши кураш усуллари ҳақида йиғилганларга маълумотлар берди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 03.01.2017 йилдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2021 йилдаги
ПФ-6257-сон “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.07.2021 йилдаги
ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2022 йилдаги
ПҚ-81-сон “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги 829-сон “Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорлари мазмун моҳияти шахсий таркиб эътиборига етказилди.
Машғулот сўнгида маърузачи демократик фуқаролик жамиятида яшаш учун нафақат давлат органлари, идораларида фаолият юритаётган ходимлар ва раҳбарлар, балки, ҳар бир фуқаро масъул эканлигини унутмаслик, коррупцияга қарши курашиш барчанинг бурчи эканлигини англаш, унинг олдини олиш, йўқ қилиш, унга нисбатан муросасиз бўлишда ҳар бири шахс ўз ҳиссасини қўшиши борасида ҳар бир ходим самарали фаолият олиб боришларига чорлади.
Наманган вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма
Юридик таъминлаш гуруҳи