29 Май 2021 йил 389

Кўрпалар орасидан 5.000.000 сўмни ўғирлаган шахс аниқланди.

Жорий йил 26 май куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 26 май куни соат 08:00 дан соат 11:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйига очиқ қолган деразаси орқали кириб, меҳмонхонасида бўлган кўрпалар орасидан 5.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ ТП профилактика инспектори ва ТБ катта терговчиси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачининг уйида шу йил январь ойидан буён яшаётган, 2003 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

 Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech