Кореяга кетишни режалаштирган икки нафар аёл фирибгарларга дуч келди.
2022 йил 22 март куни, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Порлоқ МФЙ ва Қуйи Ғирвон МФЙда яшовчи икки нафар аёл, ариза билан мурожаат қилишиб, 2021 йил май ойида, Корея давлатига ишга кетиш мақсадида улардан пул олиб қайтариб бермай келаётган аёлларга чора кўришни сўраган.
Бу икки нафар аёлларнинг биридан 8.680 АҚШ доллар, 1.730.000 сўм, иккинчисидан 9.100 АҚШ долларини олиб қайтариб бермаётган шахслар пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Ариза муаллифлари томонидан гумонланувчиларнинг бири Наманган шаҳар Давлатобод туманида, яна бири эса Тошкент шаҳар Мавлоно Риёзий МФЙда яшовчи аёллар эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар, чет элга ишлаш ёки саёҳат мақсадида чиқиш билан боғлиқ режаларингизни албатта қонуний ё‘л билан ҳал қилинг. Акс ҳолда эса маблағларингизни фирибгарларга ўз қўлингиз билан топшириб қўйишингиз мумкин.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати