Кўп миқдордаги пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.
2021 йил 1 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган МЧЖ биносидаги хизмат хонасига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонадаги шкафда бўлган 32.500.000 сўм пулларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янги Наманган тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу МЧЖ ишчиси, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати