Компьютер устахонасига тушган ўғри қўлга олинди.
Жорий йил 11 март куни, Чуст шаҳрида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 10 март кунига ўтар кечаси Чуст шаҳрида жойлашган компьютер устахонасига номаълум шахс, эшигини бузиш йўли билан кириб, устахонада бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung S10 плюс” русумли уяли телефон аппарати ҳамда стол тортмасида бўлган 3.700.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, ТБ терговчиси ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 11 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати