1 Феврал 2022 йил 505

Коллеж ўқувчилари компьютерхонага ўғирликка тушди

2022 йил 28 январь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган компьютерхонасига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, компьютерхонада бўлган умумий нархи 85.064.000 сўмлик 8 дона компьютерларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ бошлиғи ва ЖҚБ тезкор вакиллари ҳамда ТБ терговчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич талабаси, 2004 йилда туғилган ҳамда Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги касб-ҳунар коллежининг 2-босқич талабаси, 2004 йилда туғилган болалар содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 29 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech