Коллеж ўқувчи гўзаллик салонини тунаб кетди.
Жорий йил 16 декабрь куни Чуст туманида яшовчи аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст туманида жойлашган аёллар гўзаллик салонидан умумий нархи 10.000.000 сўмлик 1 дона ноутбук, 1 дона диск ва флешка ўқийдиган планшет, 1 дона аёллар курткаси, 1 дона шапка, 1 дона соч дазмоли, 1 дона соч қайчиси, 10 та қутида бўлган киприк ўстириш ускуналари ҳамда ҳар-хил турдаги косметика бўёқларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ЭКГ экспертлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, Чуст туманидаги коллежнинг 2-босқич талабаси, 2004 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 16 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати