18 Июл 2023 йил 393

Кийиниш хонасидан ўғирланган телефон эгасига қайтарилди

2023 йил 14 июль куни шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида шу йил 7 июль куни соат 15:30 дан соат 18:40 га қадар бўлган вақт оралиғида Давлатобод туманида жойлашган “Афсоналар водийси” истироҳат боғидаги сузиш ҳавзасининг кийиниш хонасида Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўмлик уяли алоқа воситасини ўғирлаб кетган шахс, Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган шахс эканлиги аниқланган ҳамда ундан уяли телефон ашёвий далил сифатида олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech