Китобхонлик буюк келажак кафолати.
Китоб-умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун бахш этувчи саодат манбаи, унга ҳар қандай вазиятда ҳам ҳамроҳ бўлувчи содиқ дўст. Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишлар бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.
Дарҳақиқат, китоб инсонни ердан кўкка кўтарувчи, унинг маънавий қувватини оширувчи буюк кучдир. У инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.
Ички ишлар органлари тизимида ҳам Президентимизнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ҳамда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилояти Ички ишлар бошкармаси Кадрлар бошқармаси ташаббуси билан хафтанинг ҳар шанба куни ўтказиб келинаётган “Маънавият ва маърифат” дарс соатига қўшимча равишда “Китобхонлик дақиқаси” тизими жорий этилди. Максад, ёш кадрларни тайёрлаш, уларни билим савияси ва малакасини ошириш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш, ходимни онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғусини шакллантиришга каратилган.
Хақиқатдан ҳам, китоб ўқиган инсон, қайси соҳада ишламасин, тўғри фикрлаш, оқу қорани ажратиш, мураккаб вазиятларда оқилона қарор қабул қилиш кўникмасига эга бўлади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати