13 Декабр 2021 йил 507

Китоб саодат калити

2021 йилнинг 10 декабр куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли Наманган шаҳридаги 7254-сонли ҳарбий қисмда ИИВнинг 2021 йил 21 октябр кунидаги “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар хизмати фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 400-сон буйруғи талабларига мувофиқ, ҳарбий хизматчиларга ўқиши учун тавсия этилган китобларни мутолаа қилишини амалга ошириш мақсадида “Китоб саодат калити” шиори остида китоб савдо ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада тақдим этилган Ички ишлар органлари ходимлари ўқиши учун тавсия этилган 39 турдаги адабиётлар ва бошқа бадиий, илмий ҳамда жаҳон адабиётининг нодир асарлари ҳарбий хизматчиларда китоб ўқиш учун катта қизиқиш уйғотди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech