25 Июл 2025 йил 325

Киссавурнинг қилмишлари фош этилди

Жорий йилнинг 15 июль куни Косонсой тумани ИИБ ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 1 июль куни соат 11:30 ларда, Косонсой тумани, “Бўстон” маҳалласида яшовчи, 2000 йилда туғилган, Ш.Гнинг Косонсой тумани деҳқон бозорида юрган вақтда, сумкасидан 500 АҚШ доллари ва 200.000 сўм пулини ўғирлаб кетган шахс, Янгиқўрғон тумани, “Қораполвон” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро С.А эканлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech