18 Июн 2025 йил
364
Экинлари орасида “Наша” ўсимлигини парваришлаган шахсга қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 19 май куни Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чортоқ тумани, “Соҳибкор” маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган, фуқаро М.Анинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйи ҳовлисидаги экинлари орасида 4 туп “наша” ўсимликларини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати