7 Август 2025 йил 106

Экинлари орасида «Каннабис» ўсимлигини парваришлаётган шахс аниқланди

Жорий йилнинг 23 июль куни Янгиқўрғон туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгиқўрғон тумани "Қандиён" маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган М.Шга тегишли дала майдони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, экинлари орасида 3 туп «Каннабис» ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech