1 Июл 2025 йил
420
Киберфирибгарлик содир этган шахсга қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 16 июнь куни Мингбулоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 8 апрель куни, Мингбулоқ тумани, “Мулкобод” маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган, фуқаро У.Шнинг ишончига кириб, банк пластик картасидан 140.000.000 сўм пулини ўтказиб олган шахс, Жиззах вилояти, Зарбдор туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган, фуқаро Х.О. эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати