21 Август 2025 йил
64
Киберфирибгарларнинг фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг 26 июль куни Наманган вилоят ИИБ Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йилнинг 2 июль куни, Уйчи тумани «Қумтепа» маҳалласида яшовчи, Y.Jni пластик картасидан 13.850.000 сўм ва Наманган шаҳар «Қадамжо» маҳалласида яшовчи, U.Mni пластик картасидан 6.556.550 сўм пулини ечиб олган шахслар, Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани «Бешёғоч» маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган Х.А ва маҳалладоши 2005 йилда туғилган O.Sh ҳамда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани «Фирдавсий» маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган T.Sh эканлиги аниқланган.
Namangan viloyati IIB Axborot xizmati