20 Октябр 2020 йил
505
“KIA BONGO” ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.
Шу йил 8 октябрь куни соат 14:30 ларда, Наманган-Пунгон йўлининг 62 км.да, Наманган шаҳрида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқаро “KIA BONGO” русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўзига нисбатан қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, Пунгон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Уйчи туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган “MAN NGA” русумли автомашинаси билан тўқнашиб кетган.
Натижада, “KIA BONGO” русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати