3 Август 2021 йил 352

Келишилган пулларни бермаётган фуқарога жиноий иш қўзғатилди.

2021 йил 12 июль куни, Косонсой туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил октябрь ойида, Косонсой туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини 9.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, келишилган пулларни 2020 йил 1 июль куни беришини айтиб, автомашинани бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини шу кунга қадар бермаганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 2 август куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech