8 Ноябр 2021 йил
742
Келиб чиққан ёнғин юзасидан расмий маълумот
Ижтимоий тармоқларда баён этилган ёнғин ҳолати юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти.
Жорий йилнинг 7 ноябрь куни соат 21:40 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро маст ҳолда, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, бақир-чақир қилиб қўшнисининг яшаш ҳовлисида тўплаб қўйилган ўтинларга ўт қўйиб, унинг мулкига қасддан шикаст етказган. Атрофдаги шахсларни тинчлигини бузган ушбу фуқаро безорилик ҳаракатларини тўхтатишни талаб қилган ИИО ходимининг қонуний талабларини ҳам бажармай, унга қаршилик кўрсатган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ХПМБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати