5 Июн 2025 йил
352
“Каннабис” ўсимликларини парваришлаётган шахсга қонуний чора кўрилди
Жорий йилнинг 19 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Чуст тумани ИИБ ходимлари томонидан, Чуст тумани, “Тинчлик” маҳалласида яшовчи, 1952 йилда туғилган, фуқаро Э.Мнинг “Оғасарой” маҳалласидаги дала майдони кўздан кечирилганда, экинлар орасида 13 туп “Каннабис” ўсимликларини парваришлаётганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати