Калит қаерда туришини билган ўғри тилла тақинчоқларни ўмариб кетди
2021 йил 16 октябрь куни, Поп туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 07:00 дан соат 17:00 гача бўлган вақт оралиғида, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш уйининг кўча томонида жойлашган деразасининг чеккасида турган калитини олиб, дарвозасини очиб кириб, ётоқхонасидаги шкафда бўлган умумий нархи 4.500.000 сўмлик 2 дона тилла узук, 1 дона тилла занжир ва 1 жуфт тилла сирғасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман прокуратураси томонидан 2021 йил 25 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати