22 Апрел 2023 йил
417
Йўловчининг ёнидан «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди.
2023 йил 18 апрель куни Чуст туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чуст туман «Камарсада» МФЙ ҳудудида 1993 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб, ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, автомашинада бўлган йўловчи шимининг ўнг чўнтагидан 11 дона, курткасининг ички чўнтагидан елим пакетга ўралган, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган. Вилоят ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 48.13 грамм бўлган «гашиш» гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати