6 Апрел 2023 йил 508

Йўловчи автомашинадаги телефонни ўмарди.

2023 йил 2 апрель куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 06:00 ларда автомашинасига йўловчи сифатида чиққан номаълум шахс, автомашинасидаги нархи 3.000.000 сўмлик бир дона “Тсл 20” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Чортоқ туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё (“Тсл 20” русумли уяли телефон аппарати) олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech