10 Апрел 2023 йил 608

Юк машина бошқаришда енгил турдаги транспорт воситалари бошқарувига нисбатан кўпроқ масъулият талаб этилади.

Сўнгги вақтларда юк машиналари иштирокида қоидабузарлик ҳолатлари ва йўл транспорт ҳодисалари кўплаб учрамоқда. Юк машина бошқаришда енгил турдаги транспорт воситалари бошқарувига нисбатан кўпроқ масъулият талаб этилади.

Ҳайдовчи етарли тажрибага эга бўлмаса яхшиси бу турдаги транспорт воситалари билан узоқ йўлга отланмаган маъқул. Тажриба етарли бўлиб, чарчоқ ҳолатидаги ҳайдовчи руль бошқарувига ўтириши ҳам кўнгилсиз, ҳаттоки аянчли вазиятларни келтириб чиқаради.

техник носоз транспорт воситасини бошқаришдан аввал кўрикдан ўтказиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадга мувофиқ.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда юк ташиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар иштирокида тарғибот учрашувлари ўтказиб келишмоқда. Ҳайдовчиларга йўлларда огоҳ ва ҳушёр ҳаракатланиш, хавфли бурилиш мавжуд ҳудудларда тезликни белгиланган меъёрга созлаш, қатнов йўлларида бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатига халал бермаслик борасида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Жойларда юк машиналари билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech