3 Сентябр 2021 йил
375
ЙТҲда пиёда вафот этди.
2021 йил 31 август куни соат 09:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 235 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Жентра русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида таъмирлаш ишларини олиб бораётган пиёда, Поп туманида яшаган, 1985 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, йўл четига чиқиб кетиб, тоққа бориб урилган.
Натижада, ҳайдовчи бош мия очиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилган ва пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ушбу холат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 31 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-кисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати