12 Апрел 2021 йил 383

ЖҚБ ходимлари томонидан гиёҳванд модда сақлаб юрган шахс аниқланди.

Жорий йил 9 апрель куни Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили ҳамда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган шаҳар Озод МФЙ ҳудудида жойлашган “Меҳмондўст” ошхонаси олдида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, эгнидаги кителининг ички ўнг ва чап чўнтакларида алоҳида-алоҳида қора рангли целлофан пакетларга ўралган ўткир ҳидли, тўқ жигарранг гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 256,26 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech