15 Январ 2021 йил 412

ЖҚБ ходимлари ўғрини фош этди.

Шу йил 12 январь куни Наманган туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб,унда шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс Наманган шаҳрида жойлашган ошхонанинг ертўласида жойлашган компьютер тузатиш устахонаси эшигини бузиб кириб, устахонада бўлган умумий нархи 12.000.000 сўмлик 1 дона “Artel” русумли телевизор, 1 дона “Aser” русумли ноутбук, 3 дона компьютерлар хотираси ва 3 дона флешкасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ҳамда 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, муқаддам Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган шахс содир этгани аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech