28 Январ 2021 йил
427
ЖҚБ ходимлари гиёҳванд модда савдогарини чув туширди.
Шу йил 14 январь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида Наманган шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар Чорсу маҳалласида жойлашган “Чорсу деҳқон бозори”да тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига оқ рангли целлофан пакетга ўралган ўткир ҳидли, жигарранг рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида, далилий ашё билан ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 0,39 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати