1 Май 2021 йил 372

ЖҚБ тезкор вакили оғуфурушни қўлга олди.

Жорий йил 30 апрель куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1962 йилда туғилган фуқаро яшаш уйида тадбир иштирокчисига 330.000 сўм пул эвазига 2 дона гугурт қутисида ўткир ҳидли кўкимтир рангли ва майдаланган қуруқ ҳолдаги моддани сотаётган вақтида ушланган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 25,9 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech