14 Май 2025 йил 228

ЙПХ масканида гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Жорий йилнинг 6 май куни “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбирлари давомида Поп тумани, “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Наманган” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари томонидан “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Фарғона вилояти, Ёзёвон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган, фуқаро А.С бошқарувидаги “Jetour” русумли автомашинасини тўхтатилиб, текширилганида, автомашинада бўлган йўловчи, Фарғона вилояти, Ёзёвон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган, фуқаро М.Анинг уяли телефон аппаратининг ғилофини ички қисмида соф оғирлиги 0,11 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech