19 Май 2021 йил 513

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган ҳайдовчига чора кўрилди.

Жорий йил 18 май куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари йўл-патруль хизмати батальони 1-сафарбарлик гуруҳи командири лейтенант Мирзаниёзов Шерзод Усмонжонович Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:30 ларда, қўл остида хизмат қилувчи ходими яъни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ бўлинмалари саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати батальони
1-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Дадабоев Пахлавон Шакатжонович Наманган мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётиб “Тошкент” йўналишига қараб ҳаракатланиб кетаётган, “Ford tranzit” русумли автомашинани тўхтатиб текширган вақтида хайдовчининг автомашинани бошқаришга доир тегишли ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли унинг транспорт воситасини вақтинчалик жарима майдончасига олиб бориб қўйганлигини ҳамда хайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирганлиги, бироқ, ҳозирда хайдовчи унинг олдига келиб, юқоридаги аниқланган ҳолат юзасидан қонуний чора кўрмаслик ҳамда автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб бериш эвазига 100 АҚШ доллари беришини айтиб, пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, ушбу фуқарога нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Ш.Мирзаниёзовнинг билдиргисига асосан, Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан тезкор-тадбир белгиланиб, ўтказилган тадбир давомида, хайдовчи Поп туманида жойлашган Наманган мунтазам ЙПХ маскани ҳовлисида лейтенант Ш.Мирзаниёзовга 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими томонидан дастлабки терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech