10 Июл 2021 йил 743

Жорий йилнинг 10 июль куни ижтимоий тармоқларда тарқалган “Наманганда ИИБ ходимлари Ота-болани хеч қандай сабабсиз олиб кетишмоқда” номли видео юзасидан Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматининг расмий муносабати.

Мазкур холат ўрганилганда 2021 йил 10 июлъ куни соат 13:30ларда  Наманган шаҳар чоррахасида Уйчи туманида яшовчи 1986 йилда туғилган О.В. ўзининг бошқарувида бўлган “Нексия 2” русумли автомашинасида чоррахадаги светафорнинг қизил чироғида харакатланиб, йўл харакати қоидаларини бузган вақтда ИИО ходими автомашина хайдовчиси олдига келиб, ўзини ИИО ходими эканлигини таништириб хизмат гувохномасини кўрсатиб, унинг харакатлари йўл қоидаларига зид эканлиги, йўл харакатининг бошқа иштирокчиларига халақит бераётганлиги тўғрисида огоҳлантириб, автомашина бошқариш ҳуқуқини берувчи хужжатлар мавжудлигини текшириш учун тақдим этишини сўраган вақтида автомашина хайдовчиси хужжатларни тақдим этишдан бош тортиб, ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармасдан турли хил бахоналар қилиб, бошқа фуқароларни ўзига жалб этган холда уятли сўзлар ишлатиб, ИИО ходимини шахсиятига теккан ва ушбу холатни кўрган автомашина хайдовчисини таниши Уйчи туманида яшовчи 1985 йилда туғилган Б.Н. ИИО ходимини олдига келиб унинг ўз хизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатиб мазкур холатга аралашган ва бошқа фуқароларни ўзига жалб этган ҳолда уятли сўзлар ишлатиб, ИИО ходимини ҳақоратлаб, таниши автомашинасини бошқариб ходиса жойидан кетган.

Шундан сўнг, чоррахадаги холатни кўрган худудий профиликтика инспектори келиб ИИО ходими билан биргаликда ўз ҳизмат вазифасини бажаришига қаршилик кўрсатган фуқарони шаҳсига ойдинлик киритиш мақсадида ИИБ маъмурий биносига олиб кетмоқчи бўлишган вақтида мазкур холатни фуқаролар томонидан видеотасвирга олиб ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилганлиги аниқланган.

Хозирда юқоридаги хуқуқбузарлик содир этган О.В.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 194-моддалари ҳамда Б.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183, 195-моддалари юзасидан хужжатар расмийлаштирилган.

Хурматли азиз фуқаролар!!!

Ҳеч қандай маълумотга эга бўлмай туриб, асоссиз фикр билдириш ҳамда кераксиз ёлғонлар билан оммани фикрини захарлаганлар ҳам қонун олдида жавоб беради.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech