8 Июл 2021 йил 1526

Жорий йил 8 июл куни ижтимоий тармоқларда "Косонсой туманида ғаройиб темир жисм топилди, у бомба бўлиши мумкинлиги айтилмоқда" номли фото шарҳ юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг ушбу ҳолатга расмий муносабати.

2021 йил 07 июль куни Наманган вилояти Давлатобод тумани “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғини Кушон саъноат ҳудудидан 4 та бутун ва 2 та яримта емирилган “авиацион” бомбалар топилган, ушбу бомбалар артлерия снаряди карозияга учраб емирилган. Юқорида топилган бомбаларни Зарарсизлантириш мақсадида Поп тумани Ғуримсарой 07648-харбий қисм махсус ўқ отиш палигонига олиб борилиб йўқ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳудудда кунлик навбатчилик ташкил этилиб Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қидирув-қутқарув отряди, Ички ишлар бошқармаси, Мудофаа вазирлиги ва ЎзРесИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Наманган вилояти махсус отрядлари жалб этилган, хозирда ушбу ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech