1 Сентябр 2025 йил
151
Йўловчининг ёнидан гиёҳванд модда аниқланди
Жорий йилнинг 4 август куни «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида, ИИВ ЖХД ЙҲХХ ходимлари томонидан «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Некция русумли автомашинада йўловчи сифатида келаётган, Фарғона вилояти Фарғона туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган В.А.ни ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида ёнидан 0,42 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати