"Йўл ҳаракати хавфсизлиги долзарб масала" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди
Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ биносида ташкил этилган анжуманда бошқарма бошлиғи, унинг ўринбосарлари, масъул ходимлар ҳамда журналист ва блогерлар иштирок этишди. дастлаб ОАВ вакилларига вилоят ҳудудида содир этилган ЙТҲлар мавзусидаги видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг бошқарма бошлиғи жорий йилнинг шу вақтига қадар вилоят ҳудудида юзага келган автоҳалокатлар тўғрисида батафсил маълумот бериб, ҳодисаларни олдини олиш учун амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
Шунингдек, йўл инфратузилмасини яхшилаш, қоидабузарликни қайд этиб борувчи қурилмаларни кўпайтириш, пиёда ва ҳайдовчи маданиятини ошириш ва шу орқали тартибли ҳаракатни таъминлаш борасида ўзаро фикрлар алмашилди.
Журналистларнинг саволларига соҳа ходимлари тўлиқ маълумот бергач, йиғилганлар ҳаракат иштирокчиларига қулайлик яратиш учун таклиф этилаётган лойиҳалар билан таништирилди.
Анжуман якунида бошқарма бошлиғи вилоят ҳудудида намунали, тартибли ҳаракатни ташкил этиш учун барча ОАВ вакиллари ҳамда блогерларни ҳамкорликда ишлашга чақирди. Яъни эндиликда рейд ва тарғибот тадбирларини журналистлар иштирокида янада кучайтиришга келишиб олинди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати