18 Декабр 2020 йил 468

Жиноятчи аёл бармоқ излари орқали топилди.

Жорий йил 15 декабрь куни Чуст туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 декабрь куни соат 13:00 дан соат 13:25 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс хонадонини орқа эшигидан кириб уй ичидан умумий нархи 12.000.000 сўмлик 4 дона тилла узуклари ва бир дона тилла занжирини ҳамда 500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чуст туман ИИБ ЭКГ эксперти томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, 4 дона яроқли қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКБдаги шахсни идентификация қилиш тизимидан текширилганида, олинган қўл бармоқ излари, Наманган шаҳрида яшовчи, 2002 йилда туғилган аёлнинг ўнг қўл ўрта бармоғига тўғри келганлиги аниқланиб, Чуст тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан аёл ушланиб, тегишли кўрсатмалар видео ёзув асосида олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech