15 Феврал 2021 йил 387

Жиноят иссиқ изидан фош этилди.

Жорий йил 10 февраль куни, Поп туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил шу куни соат 13:30 ларда, яшаш уйи дарвоза эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ётоқхонасидаги жавон устида бўлган нархи 13.000.000 сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ эксперти томонидан воқеа жойидан олинган қўл бармоқ изларини вилоят ИИБ ЭКБ шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу излар, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган аёлга тегишли эканлиги аниқланиб, Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни шу аёл содир этгани ўз тасдиғини топган.  

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech