20 Октябр 2021 йил 613

“Жентра” уриб юборган пиёда шифохона вафот этди

2021 йил 13 октябрь куни соат 18:30 ларда, Тўрақўрғон-Миришкор йўлининг 5 км.да, Тўрақўрғон тумани Бекобод МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ўзига бириктирилган Жентра русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Тўрақўрғон туманида яшаган, 1975 йилда туғилган аёлни уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech