18 Декабр 2021 йил 391

Жахлни боса олмаган шахс пичоқ билан аёлни жароҳатлади

Шу йил 17 сентябрь куни соат 20:50 ларда, Мингбулоқ туманида яшовчи, шу йил 9 август куни Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан судланган,  1995 йилда туғилган  фуқаро Мингбулоқ тумани ҳудудида жойлашган ошхонада, таниши шу ошхона ишчиси, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёлни “Нега мен билан бирга яшамайсан”-деб, ёнида бўлган ош пичоқ билан кўкрак орқа девори ва чап қулоқ орқа қисмига бир маротабадан уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech