Жахл билан бошланган жанжал жиноят билан якун топди.
Шу йил 8 ноябрь куни соат 19:30 ларда, Чуст туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган У.П. Чуст тумани ҳудудида қариндоши, Чуст туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган О.Н. билан ўзаро жанжаллашиб, “Нега акамни урдинг”-деб, ёнида бўлган чалабзар пичоқ билан қорин соҳасига бир маротаба урган.
Натижада, О.Н. қорин олд девори қорин бўшлиғига кириб борувчи ўткир предметдан кесилган санчилган жароҳати, катта чаври кесилган санчилган жароҳати, гемоперитонеум, ўнг тепа соҳаси эзилган кесилган жароҳати алкоголь мастлик ҳолати билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, У.П. Ўз.Р ЖКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати