Жавон устидаги тилла буюм ўғирланди
2022 йил 8 февраль куни, Чуст туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:30 ларда яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш ҳовлисига девор ошиб кириб, хонадонида бўлган жавон устидаги нархи 1.000.000 сўмлик тилла узугини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ суриштирувчиси ва ЖҚБ бошлиғи томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 9 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати