11 Январ 2021 йил 472

Жанжалкашлардан бири жароҳат билан шифохонага ётқизилди.

Жорий йил 6 январь куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув давомида, ушбу фуқаро шу йил 5 январь куни соат 14:20 ларда, Наманган шаҳрида жойлашган  МЖЧга қарашли савдо дўконига кириш эшиги олдида, таниши билан ўзаро жанжаллашган. танишининг зинадан пастга итариб юбориши натижасида фуқаро бетон йўлакка йиқилиб, тан жароҳати олганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1 қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech