14 Май 2021 йил 353

Жанжал пичоқбозлик билан якунига етди.

2021 йил 12 май куни соат 19:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ош пичоқ билан чап орқа курак ва чап қўл билак соҳасига уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 1999 йилда туғилган фуқаро чап кўкрак қафаси ва чап билак соҳасида кесилган жароҳат ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 май куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech