9 Декабр 2021 йил 393

Жанжал жароҳат билан якун топди

2021 йил 6 декабрь куни соат 15:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Наманган шаҳар ҳудудида жойлашган “Чорсу” мехмонхонаси олдида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, қўли билан уриб, тан жароҳати етказган.

Натижада, 1994 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ шикасти, бош мия лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқазилган.

Ушбу холат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech