30 Март 2022 йил 536

Янги Наманган тумани 3-сектор аҳолисини иш билан таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Ярмарка давомида Наманган шаҳридаги йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари вакиллари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар ҳамда бўш иш ўринларига эга бўлган давлат ташкилотлари иштирок этди. меҳнат мигрантлари ва доимий иш жойига эга бўлмаган аҳоли ва иш берувчилар ўртасида кўприк вазифасини ўтаган ярмаркада сектор раҳбарлари хам қатнашишди. Шунингдек бошқа ижтимоий масалаларни ҳам қамраб олган тадбир давомида имконияти чекланган фуқароларга махсус ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб "Темир дафтар" "Аёллар дафтарига" киритилган оилаларга зарурий анжомлар топширилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech